pdf ТАБИАТ НЕЪМАТЛАРИ ВА ХАЛҚ ТАБОБАТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 323

Рахматова М.У.

г.Термез, Узбекистан

ТАБИАТ НЕЪМАТЛАРИ ВА ХАЛҚ ТАБОБАТИ

Халқ орасида «Она-табиат» деган ибора бор. Дарҳақиқат, барча мавжудот, шу жумладан одамзот кўркам табиат қўйнида яшайди, унинг неъматларидан баҳраманд бўлади. Инсоният ҳаёти наботот олами билан узвий равишда боғланган. Саҳовати чексиз бўлган табиатсиз ҳаётни қиёс қилиш қийин. Маълумки, ўсимликлар дунёси инсонни тўйдиради, кийинтиради, ҳавони поклаб беради, сўлим гўшалар яратади, дилрабо гуллари билан завқ бағишлайди, кўзга завқ берадиган гўзал манзаралар-танга, дилларга ҳузур бахш этади.