×

Ошибка

У Вас нет прав на доступ к этому ресурсу. Попробуйте, пожалуйста, авторизоваться на этом веб-сайте со своими именем пользователя и паролем.

pdf ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МУЗЕЙЛАРИ МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ СОЛНОМАСИДА Популярные

Владелец Число скачиваний: 580

Хужаниязов Уктам

Республика Узбекистан город Нукус

Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганининг дастлабки йилларидан бошлабоқ халқ маънавиятини кўтариш, миллий маданиятларини юксалтириш, шу йўл билан халқ онги ва руҳиятида ўз тарихи, маданияти ва маънавияти билан фахрланиш туйғусини шакллантириш йўлидан борди. Зотан шу ишларни амалга оширмай туриб, Ўзбекистон халқлари истиқлолини, Мустақиллигини мустаҳкамлаш миллий юксалишини таъминлаш ва ўз ватанига содиқ авлодни вояга етказишдек тарихий миссияни амалга ошириши мумкин эмасди. Буни тарихчи олимлар ҳам алоҳида таъкидлаб ва эслатиб келмоқдалар. Чунончи, Абдухалил Маврулов “Ўзбекистон тарихининг мустақиллик учун курашлар тарихидан ва маънавият ва цивилизациялар тарихидан иборат эканлигини” ёзади.[1, с. 4] Шу сабабли ҳам мустақиллик, тарих ва маънавиятни уйғун ҳолда ривожлантириш Ўзбекистон келажагини таъминловчи асосий омиллар эканлигини алоҳида уқтиради.[1, с. 4]